ДХХ Фарғона ва Хоразмда 9 наркосавдогарни қўлга олди (видео)

3-саҳифа

image
Хизмат хонасида наркотик истеъмол қилган амалдор ишдан олинди north_east

Хизмат хонасида наркотик истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

Фарғона ҳамда Хоразм вилоятида олиб борилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситаларининг савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келган 1 килограмм 524 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси “Фарғона-Тошкент” йўналишида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси бўлган, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Қирғизистондаги номаълум шахслардан қабул қилиб олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Хоразм вилоятида олиб борилган тадбирда эса “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 йилда туғилган шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 грамм “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 грамм “опий” ва 12 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 минг 500 долларига сотган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 грамм “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Бундан ташқари, 1962 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаронинг Ҳазорасп туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 грамм “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Хоразм Фарғона гашиш гиёҳвандлик воситалари опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг