ДХАнинг Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
14 Февраль 2020
7218Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Баҳодирович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сарвар Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
Сарвар Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь