ДХА ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича огоҳлантирди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
15139Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига айлантириш учун 1 йилдан кўпроқ вақт қоляпти. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси эслатма билан чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати белгиланган.
Гувоҳномаларни Давлат хизматлари марказларлари орқали янгисига алмаштириш мумкин.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.
Қарорга қўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туманидаги Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.
LiveБарчаси