Бухорода $700 га “права” олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09:31 1430 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 700 АҚШ доллари талаб қилган автомактаб ўқитувчиси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган, Қоракўл туманида яшовчи хусусий автомактаб ўқитувчиси фуқарони алдаб, унинг ишончига киргани аниқланган.
У фуқаро автомактабда уч ойлик ўқув курсини тамомлагани ҳақида маълумотнома олиб беришни, шунингдек, имтиҳон марказидаги танишлари орқали “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишини таъминлашни ваъда қилган. Бунинг эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг 9 июль куни ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи келишилган 700 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) билан 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ҳамда 28-моддаси (Жиноят иштирокчиларининг турлари) билан 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси