Диёра Усмонова коронавирусга чалиндими? У вирусга қарши самарали дори тавсия қилди
Жамият
−
24 Июль 2020
39924Ўзбекистонлик таниқли хоним, айни вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонованинг танишларида ҳам коронавирус аниқланган. Бу ҳақда у Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.
Усмонова коронавирусни даволашда инфекциянинг ватани Хитойда ишлаб чиқарилган ва эҳтимол, халқ табобати асосида тайёрланган дори ҳақида маълумот берган. У бу дорини қабул қилган барча танишлари соғайганини айтади.
“Бу препаратни пандемия бошида сотиб олгандик. Номи Линҳуа Цингвен. Ўйлашимча, Хитой халқ табобати препарати. Негаки унинг таркиби табиий маҳсулотлардан иборат. Кимда вирус аниқланганда берган бўлсак, уларнинг бари қийинчиликсиз ва аломатларсиз соғайди. Кейин уларда тест манфий чиқди.
Бу касалликнинг оғир шаклида ёрдам беради деб ўйламайман. Инфекция дастлаб аниқланган даврда, бу энг фойдали нарса. Агар ўзимнинг барча касалланган танишларим буни ичишмаганда, уни тавсия қилишга журъат этмаган бўлардим. Вазият жиддий, шунинг учун сизларга тавсия қиляпман”, дейди Усмонова.
Унинг сўзларига қараганда, касаллик фақатгина танишларида аниқланган. Усмонованинг ўзи ва оиласи COVID-19 касаллигига чалинмаган.
Маълумот учун, Диёра Усмонова 2016 йилда МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан эди. Уларнинг Икромжон исмли ўғли бор. Диёра Усмонованинг биринчи турмушидан Марям исмли қизи бор.
LiveБарчаси