Диёра Усмонова хайрия лойиҳасига бошчилик қиляпти (видео)

Жамият

Ўзбекистонлик таниқли хоним, айни вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонова хайрия лойиҳасига бошчилик қилмоқда. 

QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, Диёра Усмонова ижтимоий тармоқлар орқали юриталаётган "Bright Future" номи остидаги хайрия лойиҳасига бошчилик қилмоқда. 

Ушбу хайрия лойиҳаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган бўлиб, у етти ёшдан етимиш ёшгача бўлган кишиларни қамраб олади. Боқувчисини йўқотган, ночор аҳволда қолган, бетоб, имконияти чекланган, ногиронлиги мавжуд, меҳрибонлик уйлари яки қариялар уйида қолаётган, имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернатларда таҳсил олаётган болалар ва кексалар ушбу лойиҳага мактуб йўллашлари ва эҳтиёжлари бор буюм ҳақида маълумот беришлари имконият юратилган. 

Диёра Усмонова ушбу хайрия лойиҳаси ҳақида гапираркан, шундай дейди: 

“Бу бизнинг эмас, кўпроқ сизнинг ташкилотингиз. Чунки 80 фоиз хайрия ишлари сиз томонингиздан қилинган. Мен бу ташкилот фаолиятига ўз ҳиссасини қўшаётган саҳий инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар чуқур мушоҳада ва беминнат қилаётган яхшиликлари ўзларига 2-3 баравар ортиғи билан қайтади? Битта ўқ билан жангги кирган ҳарбий – ҳарбий эмас. Аминманки, биз баргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан катта миқёсидаги мақсадларга эриша оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Усмонова 2016 йилда МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан эди. Уларнинг Икромжон исмли ўғиллари бор. Диёра Усмонованинг биринчи турмуши – марҳум бир Бобур Усмонов билан оиласидан Марям исмли қизи бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Диёра Усмонова

Баҳолаганлар

953

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг