Диёра Усмонова бувиси вафот этганини эълон қилди
Жамият
−
26 Июль 2021
30456Ўзбекистонлик таниқли хоним Диёра Усмонованинг бувиси 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Усмонова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бувиси билан тушган энг охирги суратини жойлаб, у вафотидан олдин шифохонага ётқизилганини маълум қилган.
“Мен у билан шифохонада бўлдим ва менинг катта қисмим сокингина ҳаётдан кетаётганини кузатдим.
У маъноли, бахтли ва чиройли ҳаёт кечирди. Ундан ўрнак олинди, ҳайратга тушилди, у бунга лойиқ эди. У карьерасини 16 ёшида, онаси вафот этганида бошлаган. Сингилларини таъминлаш учун мактабда лаборант бўлиб ишлашга мажбур бўлган.
Меҳнатсеварлиги ва ўзини ишга бағишлагани сабабли у ўз шаҳридаги СССР Халқ таълими бўлими бошлиғи бўлган. Мен туғилганимда у пенсияга чиқиб, ўзини менинг тарбиямга бағишлаган. Менинг бутун дунёқарашим у менга уйқу олдидан соатлаб айтиб берган чексиз эртаклар ва ахлоқ ҳақидаги ҳикоялар асосида шаклланган. Унинг фикрлари тубсиз донолик эди ва шунинг учун уни билганлар буюк аёл деган”, дея хотиралари билан бўлишган Диёра Усмонова.
Усмонова сўзи сўнгида бувисининг исми Ханифа бўлганини ва у ҳам ўзининг қизи ёки набирасига шу исмни беришини қўшимча қилган.
Маълумот учун, Диёра Усмонова 2016 йилда МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан эди. Уларнинг Икромжон исмли ўғли бор. Диёра Усмонованинг биринчи турмушидан Марям исмли қизи бор. Жуфтлик 2020 йилгача Туркияда яшаб келган ва ўтган йил кузда Ўзбекистонга қайтганди.
LiveБарчаси