Диёрa Келдиёрова Олимпиададан кейинги илк мусобақасида иштирок этади
Спорт
−
17:44 3780 1 дақиқа
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Турар Жолдибоев хотирасига бағишланган очиқ Осиё кубогида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон дзюдо федерацияси хабар берди.
Ўзбекистонлик дзюдочи жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Ақтау шаҳридаги “Ҳалук Арена” мажмуасида бўлиб ўтадиган мусобақада татамига чиқади. Ушбу турнир Диёрa Келдиёрова учун Олимпия ўйинларидан кейинги илк мусобақа бўлади.
Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова 2024 йил 28 июль куни Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Шундан сўнг, спортчи фарзандли бўлгани сабабли мусобақаларда иштирок этишдан узоқ муддатга танаффус олган ва бир қатор йирик турнирларни ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик мутахассис Марко Шпитка Ўзбекистон аёллар дзюдо терма жамоасига қайтгани ва Олимпиада чемпиони Диёрa Келдиёровани 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига тайёрлаши ҳақида маълумот берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь