Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори бўлди
Спорт
−
26 Май 2020
13073Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов жорий йил 25 май кунидан ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шу сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Бугунгача Диёр Имомхўжаев шу пайтгача ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
LiveБарчаси