Диёр Имомхўжаев Азизов ва Аҳмаджоновнинг ЎФАдаги фаолиятига баҳо берди
Спорт
−
04 Февраль 2022
7763Ўзбекистон Футбол Ассоциациясигага (ЎФА) Умид Аҳмаджонов келганида, Профессионал футбол лигасининг (ПФЛ) ишлаш тизими тубдан ўзгарди [шаффофлик юзага келди]. Айниқса, ташкилотга Абдусалом Азизов раҳбар бўлганидан кейин шаффофлик юқори даражага чиқди. Бу ҳақда бугун, 4 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Профессионал лигаси директори Диёр Имомхўжаев сўз очди.
“Журналистика соҳасидан чиқиб келганлар футбол мутахассиси эмас”, деган гапга қўшилмайман. Осиё футбол конфедерациясида (ОФК) бир қатор собиқ журналистлар фаолият олиб бормоқда. Ҳозир ПФЛда ҳам кўплаб собиқ журналистлар ишлаяпти. Эртага ҳозир журналист бўлиб ишлаётганлар ҳам ПФЛ ва ОФКда ишлашига ишонаман. Ўз вақтида Умид Аҳмаджонов ЎФАга келганида ПФЛ ишлаш тизими тубдан ўзгарганди. Абдусалом Азизов келганидан кейин эса шаффофлик янада юқори даражага чиқди”, дейди Диёр Имомхўжаев.
Шунингдек, лига директорининг таъкидлашича, футзал чемпионатини ўтказиш фақат харажат бўляпти, яъни футзалдан ташкилотга фойда келиб тушмаяпти.
“2021 йилда футзал чемпионатлари учун 854 миллион 977 минг ишлатдик. Ҳозирча бу фақат харажат, лекин яқин орада биз футзал чемпионатига ҳам ҳомийларни жалб қиламиз”, деди Диёр Имомхўжаев.
Анжуман давомида маълум бўлишича, 2021 йилда ҳакамлар, назоратчилар, штат ходимлари ва шартнома асосида ишлайдиган ходимларга жами 10 миллард 599 миллион 781 минг сўм маблағ тўланган.
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 2017 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси (собиқ номи) футбол иттифоқи раҳбарлигига сайланган. Кейинчалик у ташкилот номини ЎФАга ўзгартириб, ўзбек футболида турли революцион ўзгаришлар қилишга интилди ва қайсидир маънода бунга эришди ҳам. Аммо, 2019 йилнинг 13 июнь куни Умид Аҳмаджонов истеъфогга чиқди. 2019 йилнинг 15 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ассоциация президенти этиб сайланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь