Дипломатик паспортга эга Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқароларига визасиз режим жорий этилди
Жамият
−
05 Апрель 2019 5288 1 дақиқа
4 апрелдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи доирасида Деҳли шаҳрида имзоланган эди.
Ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль