Виза учун маъмурий тўлов миқдори кўтарилади – АҚШ элчихонаси
Жамият
−
31 Май 2023
5813Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси виза тўлов нархлари кўтарилишини айтмоқда. Бу ҳақда элчихона ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди.
Келтирилишича, виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши жорий йилнинг 30 май кунидан эмас, 17 июндан эътиборан кучга киради. Шунда АҚШ туристик виза тоифасига ҳамда петиция талаб этмайдиган ноиммиграцион виза турларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 160 АҚШ долларидан 185 АҚШ долларига ошади.
Петиция асосида бўлган (H, l, O, P, Q ва R) виза тоифаларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 190 АҚШ долларидан 205 АҚШ долларига кўтарилади.
Визага мурожаат этиш бўйича батафсил маълумотга расмий веб-саҳифалари орқали эга бўлиш мумкин.
LiveБарчаси