Диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Диний таълим муассасаларига 2021/22 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қайси фанлар асосида ўтказиш режа қилинаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига киришда қуйидаги фанлардан имтиҳон олинади:

•    Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1 – максимал 93 балл;
•    Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 2,1 – 63 балл;
•    Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактаби:

•    Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 3,1 – 93 балл;
•    Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 2,1 – 63 балл;
•    Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасалари:

•    Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
•    Тарих (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
•    Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Маълумот учун, ўтган ўқув йилида пандемия сабабли Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан иккитага қисқартирилган эди. Хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш учун “Ўзбекистон тарихи” ва “Фиқҳ ва ақоид” фанлари, Ҳадис илми мактабида “Ўзбекистон тарихи” ва “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фанларидан, шунингдек, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига “Тарих” ва “Хорижий тил” бўйича тест синовлари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон диний таълим муассасаси

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг