Диний эркинлик бўйича ҳал этилмаган масалалар кўп – Саидов
Жамият
−
20 Май 2022
7741Ўзбекистонда диний эркинлик йўналишида амалга оширилаётган салмоқли ишларга қарамай, ҳалигача ҳал этилмаган ёки етарлича эътибор қаратилмаётган масалалар кўп. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Бухорода ўтказилаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида айтиб ўтди.
Саидовга кўра, мамлакатда диний эркинликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда диний эркинлик соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий қисмидир.
“Виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик нафақат халқаро ташкилотлар, балки мамлакат миқёсида, жумладан, хорижий давлат институтлари ва фуқаролик жамияти орқали ҳам амалга оширилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган салмоқли ишларга қарамай, ҳалигача ҳал этилмаган ёки етарлича эътибор қаратилмаётган масалалар кўп”, дейди Саидов.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон диний эркинликнинг барча жиҳатлари бўйича конструктив мулоқотга тайёр.
LiveБарчаси