Дилшодбек Рўзметов ҳиндистонлик боксчини мағлуб этди
Спорт
−
21 Апрель 2019
3405Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун беллашувлари давом этмоқда.
Ушбу кун доирасида -81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган ушбу қарама-қаршилик Рўзметовнинг ғалабаси билан якунланди ва у чорак финалга йўл олди.
Дилшодбек Рўзметов ярим финал йўлида қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши рингга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, -69 килограмм вазн тоифасида эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштири билан тўқнашган Бобо-Усмон Батуров ҳам рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди.
Шунигдек, Ҳасанбой Дўсматов ҳам чемпионатдаги иштирокини ғалаба билан бошлаб, Тенсин Другйелга қарши жанг ўтказиб, уни мағлуб этди.
LiveБарчаси