Дилшод Кенжаев: “Ўқувчилар уйқуга тўймайдилар”

Жамият

image

Ўзбекистондаги мактаблар ўқувчилари уйқуга тўймайди. Бу эса уларнинг ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Халқ таълим вазир ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди. 

"Кўп ўқувчилар таълим олгани уйидан узоқда жойлашган мактабларга боради. Йўлда эса бола физиологик жиҳатдан чарчайди ва кеч қолмаслиги учун у эрта туради, тўйиб ухламайди. Аслида эса у етарлича ухлаши керак. Шунинг учун ҳам, ўзининг уй-жойидан узоқ бўлмаган мактабларга болаларни бериш керак. Агар  энг яхши мактаб қайси деб сўрашса, ҳеч иккиланмай, уйингизга энг яқин мактаб деб айтган бўлар эдим", деб таъкидлайди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Кенжаев бу йил халқ таълими соҳасига қанча маблағ ажратилгани ҳақида маълум қилди.

"Бу йил давлат бюджетидан 18,6 триллион сўм маблағ халқ таълими соҳасига ажратилган. Уларнинг 90 фоизи соҳа ходимларининг ойлик маблағларини шакллантиради", деди ўринбосар.


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшод Кенжаев

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг