Дилшод Кенжаев Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
Жамият
−
02 Февраль 2021
7355Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисига ўринбосар бўлди.
Дилшод Кенжаев 1977 йил 3 январда Андижон вилоятида туғилган. Тарих фанлари номзоди. 2000 йил Ўзбекистон Миллий университети бакалавр, 2002 йилда магистратура йўналишларини битирган.
2006 йилгача Тошкент шаҳридаги 191-мактаб тарих фани ўқитувчиси бўлган.
2006−2012 йилларда Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти "Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари" кафедрасида катта ўқитувчи, мудир, маънавий маърифий ва илмий ишлар бўйича проректор бўлиб ишлаган.
2015−2017, 2017−2018 йилларда Халқ таълими вазирининг ўринбосари бўлган. 2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари АТД Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири бўлиб ишлаган.
2018 йилдан ҳозирга қадар Халқ таълими вазирининг ўринбосари эди.
LiveБарчаси