Мактабларда синфлар йўналишларга ажратилади
Жамият
−
20 Февраль 2020
6193Ўзбекистон мактабларидаги синфлар турли йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратилади. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Халқ таълим вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди.
"Яқин вақт ичида мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5 та гуруҳларга ажратилади. Булар – аниқ фанлар, гуманитар, тиббиёт ва бошқалар", деб таъкидлади вазир ўринбосари.
Кенжаев мактабларнинг илмий-техник базаси ва уларда яратилган шароитлар ҳақида хам гапириди. Хусусан, вазир ўринбосари республиканинг қанча мактабида спорт заллари мавжуд эмаслигини очиқлади.
"Айни вақтда республика бўйлаб 3500 та мактабда спорт заллари мавжуд эмас", дейди вазирлик вакили.
Шунингдек, вазир ўринбосари 2020-2021 йилда халқ таълимида миллий дастур ишлаб чиқилишини хам таъкидлаб ўтди.
"2020-2021 йилдан бошлаб халқ таълимида ўқитишнинг миллий дастури ишлаб чиқилади", дейди Дилшод Кенжаев.
Нуруллоҳ Шарипов