Диктаторнинг ўғли Филиппин Президенти бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Марҳум диктаторнинг ўғли 64 ёшли кичик Фердинанд Маркос Республика Конгресси томонидан Филиппиннинг 17-Президенти деб эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маркос жорий йилнинг 9 май куни бўлиб ўтган сайловда 31,1 миллиондан ортиқ овоз олган. Унинг асосий рақиби вице-президент Лени Робредо эди. Айни пайтда Филиппиннинг амалдаги раҳбари Родриго Дутертенинг қизи, Давао шаҳрининг собиқ мэри Сара Дутерте-Карпио республика вице-президенти этиб эълон қилинди.

Маълумот учун, Карапатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти филиппинликларни кичик Маркоснинг Президент лавозимини эгаллашига қарши чиқишга чақирган. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, Маркос ҳокимияти ёлғон ҳамда нотўғри ахборотга қурилган, асосий мақсад эса Маркослар оиласининг ҳукуматга қайтариш истагини амалга оширишдан иборат. 

Кичик Фердинанд Маркос 1986 йилда оиласи билан биргаликда мамлакатда “халқ ҳокимияти исёни” номини олган ҳарбий тўнтариш амалга оширилганидан кейин Гавайи оролларига қочиб кетган. Катта Маркос Президентлиги даврида зўравон авторитар бошқарув, ҳукуматда коррупциянинг илдиз отиши ва мазкур тизимга қарши чиққанларнинг қатағони кузатилган. 

Бироқ кичик Маркос 1991 йилда Филиппинга қайтган ва кўп йиллар давомида Конгресс аъзоси бўлган. Президентлик сайловларида у оммавий дебатларда иштирок этмаган, интервью бермаган ва аниқ сиёсий дастурга эга бўлмаганига қарамай ижобий натижага эришган. 

Янги Президент 30 июнь куни ўз лавозимида ишга киришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин Янги Президент Фердинанд Маркос

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг