Диққат! Туркияга бормоқчи бўлган фуқаролар огоҳлантирилди

Жамият

image

Туркия ҳудудига кирмоқчи бўлган 20-35 ёш оралиғидаги хорижликларга нисбатан назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 27 март куни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Туркияга кириш ва чиқиш чегара пунктларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан мамлакатга келаётган хорижликларга нисбатан қатъий текширувлар амалга оширилмоқда. 

"Ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган шахслар билан миграция хизмати ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиб, шахсий уяли телефонлари текширилиши ҳолатлари ҳам учрамоқда. Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорликда гумонланганлар, тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар “Туркияга кириши исталмаган йўловчи” сифатида баҳоланиб, Туркия ҳудудига киритилмасдан мамлакатига қайтариб юборилмоқда", дейилади хабарда.

Жумладан, жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида Туркияга киритилмаган 163 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 54 нафари муқаддам Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этиб, киришга тақиқ қўйилганларни ташкил этган. 

"Шу билан бирга, айрим ватандошларимиздан Истанбул аэропортида полиция ходимларининг қўпол муомаласи ҳақида шикоятлар келиб тушган. Бу борада фуқароларимизнинг барча шикоят ва эътирозлари дипломатик каналлар орқали турк томонига етказилди ва ҳозирги кунда мутасадди ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ўз ўрнида, фуқароларимиздан маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб, уларга тўлиқ риоя этишларини сўраб, олдин қонунбузарлик содир этиб депорт қилинган фуқаролардан эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда келишлари тавсия қилинади", дейилади Бош консулхона мурожаатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия назорат саёҳат миграция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг