Диққат, абитуриентлар! Рухсатнома тарқатиш бошланди
Жамият
−
20 Июль 2019 484976 1 дақиқа
Бугун, 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:
Абитуриентлар Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайти орқали паспорт (ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома) серияси ва рақамини киритган ҳолда “Абитуриент рухсатномаси” ва “Абитуриентга эслатма”ни чоп этиб олишлари мумкин.
Абитуриентлар ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайтидан рухсатнома чиқариб олиш имкониятига эга бўлмаса ёки фойдаланишни билмаса, кундузги таълим шакли учун 23-26 июль кунлари, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун 27-29 июль кунлари қуйидаги муассасаларга мурожаат этган ҳолда рухсатномаларини олишлари мумкин:
- Давлат хизматлари марказлари;
- Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;
- Бандликка кўмаклашиш марказлари.
Ушбу ташкилот ходимлари Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz веб-сайтидан “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025