Диққат, ҳайдовчилар! Тошкентда яна 11 та радар ўрнатилди
Жамият
−
04 Сентябрь 2023
7965Бугун, 4 сентябрь куни Тошкент вилоятининг 11 та манзилида янги радарлар фаолият бошлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Келтирилишича, вилоятда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда мобиль радарлар ўрнатилган:
• Юқоричирчиқ тумани "Тоштўғизоқ" аҳоли яшаш жойи;
• Юқоричирчиқ тумани "Истиқлол" аҳоли яшаш жойи;
• Юқоричирчиқ тумани "Сергели" аҳоли яшаш жойи;
• Юқоричирчиқ тумани "Жаувқошти" аҳоли яшаш жойи;
• Оҳангарон тумани "Қаирма" аҳоли яшаш жойи;
• Оҳангарон тумани "Увак" аҳоли яшаш жойи;
• Оҳангарон тумани "Ойбулоқ" аҳоли яшаш жойи;
• Янгийўл тумани "Мирзо Улуғбек" аҳоли яшаш жойи;
• Янгийўл тумани "Жунариқ" аҳоли яшаш жойи;
• Бўка тумани Бўка шаҳри;
• Ангрен шаҳри.
Ушбу ҳудудларда чекланган тезлик миқдори 70 км/соат қилиб белгиланган. Фақатгина Бўка ва Ангрен туманларида ушбу миқдор 60 км/соат билан чекланган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар чорраҳаларда нотўғри жойлаштирилган машиналар сабаб ҳайдовчилар қоида бузишга мажбур бўлаётганди. Бу эса тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган камераларда суратга олиниб, уларнинг жаримага тортилишига олиб келарди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов шу муносабат билан ИИВни бундай тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бир қатор чораларни кўришга чақирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь