“Ноинсоф тадбиркорлик” йўли билан аниқланаётган жарималар юзасидан ЙҲХХ муносабат билдирди
Жамият
−
25 Август 2023
15995Бугунги кунга қадар чорраҳаларда нотўғри жойлаштирилган машиналар сабаб ҳайдовчилар қоида бузишга мажбур бўлаётганди. Бу эса тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган камераларда суратга олиниб, уларнинг жаримага тортилишига олиб келарди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов шу муносабат билан ИИВни бундай тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бир қатор чораларни кўришга чақирди. Ушбу таклифларга Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати муносабат билдирди.
Гап шундаки, Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ – 4913-сон қарори билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида техник воситалари ўрнатиш ҳуқуқи берилган.
“Мазкур қарор талаблари асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган техник воситалар бўйича масъул ташкилот ва идоралар томонидан тегишли техник хулосалар берилиб, тест синовларидан ўтказилгандан кейин ишга туширилади”, деб ёзилган хабарда.
Хабарда ушбу ҳолатларга объектив баҳо бериш, йўл инфратузилмаси ҳамда техник воситаларнинг ҳолатини қайта кўриб чиқиш, чорраҳаларда йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш мақсади ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилгани маълум қилинган. Гуруҳ ҳозирда йўл ҳаракати қандай ташкил этилгани ва чорраҳалардаги техник воситаларнинг ҳолатини қайтадан ўрганиб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, депутат тадбиркорлик йўли билан ундирилган жарималар аниқланган тақдирда, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтаришни, шунингдек, адолатсиз жарималар устидан онлайн шикоят бериш имкониятини яратишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь