Депутатлар янги Қурилиш вазири номзодини тасдиқлади
Жамият
−
29 Август 2019
4410Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Бугун, 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ботир Зокиров бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси сифатида ишлаган. Ундан аввал эса бош вазир ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь