Денов тумани жиноят суди раиси аварияга учради
Жамият
−
13 Май
11582Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди раиси Камолиддин Муродов ЙТҲга учраб, оғир тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилди.
Унга кўра, воқеа дам олиш куни – жорий йилнинг 9 мартида содир бўлган. Автомобиль бошқарувида бўлган суд раисининг адвокат таниши эса вафот этган.
Турсунали Акбаровга кўра, хизмат текшируви натижалари Сурхондарё вилоят судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, ЖИБ Денов туман суди раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан туман суди раисининг кенгашга киритган шикояти белгиланган тартибда кўриб чиқилади. ЙТҲ кимнинг айби билан содир этилгани, машина бошқарувида ким бўлганига тергов йўли билан аниқлик киритилади.
Маълумот учун, Камолиддин Муродов 2021 йилнинг апрель ойида 5 йил муддатга Денов тумани жиноят ишлари бўйича суд раиси лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь