Демократларнинг 84 фоизи республикачи Трамп танлаган номзодга қарши

Олам

image
АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Олий суд судьяси лавозимига номзоди кўрсатилган Эми Кони Барреттни америкаликларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда "Gallup" социологик хизмати маълумотларига асосланиб хабар берилган. 
 
30 сентябрдан 15 октябргача ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 51 фоиз респондент Барретт номзодини маъқуллаган.
 
Қатнашганларнинг 46 фоизи Барретт номзодига қаршилик билдирган. 3 фоизи бетараф бўлган.
 
Демократларнинг 84 фоизи эса Барретт номзодига қарши бўлиб турибди. Унинг номзоди бўйича овоз бериш жараёни жорий йилнинг 26 октябрь куни АҚШ Сенатида бўлиб ўтади. 
 
Барретт – Висконсин, Иллинойс ва Индиана штатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган АҚШ Апелляция судининг еттинчи округи судьяси. У ўзининг консерватив қарашлари билан танилган. Динига кўра, Барретт – католик. У 48 ёшда. Агар номзоди тасдиқланса, АҚШ Олий суди ҳозирги таркибининг энг ёш аъзоси бўлади.
 
Маълумот учун, АҚШ Президенти Дональд Трамп 29 сентябрь куни расман Эми Кони Барретт номзодини АҚШ Олий суди судьяси лавозимига кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилганди. 
 
Лавозимнинг аввалги эгаси 87 ёшли Рут Бейдер Гинзбург 18 сентябрь куни вафот этганди. Кекса судьянинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

Эми Кони Барретт

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар