“Дельта”дан ёмонроқ: коронавируснинг янги хавфли штамми аниқланди 

Олам

image

Буюк Британиялик олимлар коронавируснинг янги штаммини аниқлади, у ҳозирда маълум бўлган турлардан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берган. 

Тахминларга кўра, у Ботсванада пайдо бўлган ва унга “Nu” деб ном берилган. Айни пайтда штамм дунёнинг учта давлатида топилган. 

Таъкидланишича, у 32 та мутацияни ўз ичига олади ва вакциналарга потенциал чидамли. Лондон университети генетики, профессор Франсуа Баллунинг сўзларига кўра, вируснинг бу варианти биринчи навбатда иммунитети заиф ва аниқланмаган ОИТСга чалинган беморларда пайдо бўлиши мумкин. 

Ушбу штаммнинг илмий номи B.1.1.529. Лондон Империал коллежи вирусологи, доктор Том Пикок ушбу вариантнинг мутация комбинациясини “даҳшатли” деб таърифлаган. 

“Ушбу вирус деярли барча бошқа штаммлардан, шу жумладан Ҳиндистоннинг “дельта”сидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин”, деган у. 

Айрим олимларнинг таъкидлашича, ҳозирча “ортиқча ташвишланишнинг ҳожати йўқ”, чунки юқори юқумлилик ва мавжуд дориларга қаршилик исботланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус штамм

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг