Декабрда қайси озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлади?

Жамият

image

Декабрь ойида нархларнинг ошиши бўйича оқбош карам етакчи бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти  мутахассислари 2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 ноябрь ва 12 декабрь кунлари мониторинг ўтказилган. Мониторинг натижалари 10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган.

Шундай қилиб, лавлагининг минимал нархи 21,8 фоиз, лимонники 16,7 фоиз, қизил сабзиники 14,4 фоиз, гречканики 10,7 фоиз, шакарники 2,8 фоиз, гуручники 2,8 фоиз, сутники 2,8 фоиз, бананники 2,0 фоиз, мол гўштиники 1,7 фоиз, буғдой униники 0,6 фоиз пасайган.

10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Нархнинг ошиши бўйича оқбош карам етакчи бўлди. Шу билан бирга, Тошкентда оқбош карамнинг нархи Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтлари орасида энг паст. Шундай қилиб, Душанбеда бу маҳсулотнинг нархи 2 баравар, Остонада 1,7 баравар, Бишкекда 1,2 баравар юқори.

Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан бодринг нархи 4,3 фоиз арзон.

1 номдаги (маргарин) маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойида Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетлар тармоғида 21 та озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг  мониторинги ўтказилган ва унга кўра, бозорларда карам, помидор ва бодринг нархи пастлаган маҳсулотлар рўйхатида юқори ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳсулот озиқ-овқат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made