Деҳқонободда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lada, Nexia ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Деҳқонобод туман ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳром Назаровнинг маълум қилишича, ЙТҲ кеча, 29 май куни соат тахминан 15:30-16:00 содир бўлган.

Маълум қилинишича, Nexia ҳайдовчиси Етимқудуқ қишлоғига олиб борувчи йўлга бурилиш учун секинлашган, аммо чапга бурилиш чироқларини ёқмагани учун орқадан келаётган LADA ҳайдовчиси Nexia автомобилига урилган. Зарбдан силжиган Nexia қарама-қарши томондан келаётган Damas’га урилган. Damas Nexia’га урилиб, ағнаган. Бироқ, мазкур ЙТҲдан ҳеч ким жабрланмаган. ЙТҲ иштирокчилари етказилган моддий зарарни қоплаш борасида келишувга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг