Давлатназар Рўзметовнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди
Жамият
−
20 Февраль 2020
5992Аввалроқ, хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов 2019 йилнинг 6 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи У.С.га нисбатан ҳукм чиқарди.
Унга кўра, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилиниши баробарида бир ярим йил автомашина бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 29 октябрь куни журналист “Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган пайтида ҳибсга олиниб, Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.