Давлат ташкилотларида иш юритиш ўзбек тилида бўлиши керак – Икромов

Жамият

image

Адҳам Икромов давлат ташкилотларида ҳужжатлаштириш ишлари давлат тилида бўлиши кераклигини қўллаб-қувватлайди. Савдо-саноат палатаси раиси бу ҳақда кеча, 29 апрель куни ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда таъкидлаб ўтди. 

“Кўп йил давлат идораларида ишлаб ўзбек тилида ҳам, рус тилида ҳам  сўзлашиш эркинлигини кўрсатган ҳолда суҳбатлашамиз. Айтиш мумкинки, давлат идораларида ҳужжатлаштириш хоҳ электрон бўлсин, хоҳ электрон бўлмаган кўринишда бўлсин, албатта, давлат тилида бўлиши керак.

Шунингдек, мамлакатимизда 5 фоиз атрофидаги одам рус тилида сўзлашувчи ҳисобланади. Улар ҳам ўзбекистонликлар ва албатта, уларга ҳам эркинлик берилиши инсонийлик нуқтаи назардан ҳам, сиёсий нуқтаи назардан ҳам тўғри бўлади”, дейди палата раиси. 

Адҳам Икромов, шунингдек, аҳоли орасида ижтимоий масъулиятга риоя этилгани ҳақида гапирди. 

“Карантин вақтида ҳар бир оила, тадбиркор, фуқаро ўз ижтимоий масъулиятини кўрсатди. Тадбиркорлар ҳақида гапирганимизда, улар ҳам жуда юқори ижтимоий масъулиятни намоён этди. Улар ҳам ўзларини изоляцияга олди, ишларини тўхтатди, ўз ишчиларини бу вақтда ишдан ҳайдаб юбормай, моддий таъминлаб турди. Бу ҳам юқори ижтимоий масъулият”, деди Икромов.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Адҳам Икромов Ўзбек тили

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг