Давлат сирларидан воқиф амалдорларнинг Россиядан чиқиб кетиши чекланади
Олам
−
20 Июль 2023
2774Бугун, 19 июль куни Россия Давлат Думасининг ялпи мажлисида давлат сирларига киришни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда ТАCC хабар берди.
Янги қонун алоҳида муҳим ёки ўта махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқини чеклашни назарда тутади. Ҳужжат март ойида Думанинг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раиси Василий Пискарёв бошчилигидаги депутатлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
Шунингдек, “Давлат сирлари тўғрисида”ги ва “Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Бунга кўра, мансабдор шахсга ёки фуқарога давлат сирлари билан танишишни рад этиш учун унинг яқин қариндошлари чет элда яшаши, шунингдек, ўзи ва қариндошларининг чет эл фуқаролигига эгалиги, чет элда доимий яшаш учун рухсатномаси ёки ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.
Қонунга кўра, Россия Федерацияси фуқаросининг чет элга чиқиш ҳуқуқи, агар у алоҳида аҳамиятга эга бўлган ёки ўта махфий маълумотлардан хабардор бўлса, вақтинча чекланиши мумкин. Ҳужжатда таътил ҳуқуқини чеклаш муддати бундай маълумотлар билан охирги марта танишган кундан бошлаб беш йилдан ошмаслиги келтирилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида бир қатор фуқароларнинг Россиядан чиқиб кетиши учун Федерал хавфсизлик хизмати ва Ташқи разведка хизматини олдиндан хабардор қилиш талаб қилиниши белгиланган. Айтиш жоизки, бу ерда гап давлат сирларига киришни таъминлайдиган лавозимларни эгаллаган шахслар, Давлат Думаси депутатлари, сенаторлар, минтақавий парламентлар депутатлари, муниципалитет раҳбарлари, шунингдек, алоҳида аҳамиятга эга ёки ўта махфий маълумотлардан хабардор бўлган судьялар ва адвокатлар ҳақида бормоқда.
LiveБарчаси