Давлат шифохоналарида баъзи беморлар учун лимит белгиланади
Жамият
−
10 Март 2020
6258Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш жараёнига ахборот-технологиялари жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга асосан ушбу қарор билан тасдиқланадиган низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ёки имтиёзли шахслар тоифаси учун кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган туман, вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт ташкилотларига татбиқ этилади.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг даврий ҳисоботлари бўйича ҳар чоракда ордерлар янгидан тақсимот қилинади. Тақсимотда вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрига ҳар бир клиника учун ойлик лимит белгиланади. Беморлар шу лимит доирасида шифохонага йўналтирилади.
Вилоят миқиёсидаги клиникаларга Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тақсимот қилинади.
Тақсимот пайтида 5 фоиз амбулатор ва 5 фоиз стационар ордерлар даволаш –профилактика муассасининг ўзида қолдирилади.
LiveБарчаси