Давлат имтиҳони вақтида ўқувчи қиз вафот этди
Олам
−
29 Май 2019
7904Чуваш Республикаси (Россия) пойтахти Чебоксари шаҳрида математикадан имтиҳон вақтида ўқувчи қиз вафот этди. Бу ҳақда “Про Город” портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса бугун, 29 май куни маҳаллий вақт билан соат 13:30 да 38-мактабда юз берган. У ерда бир нечта мактаб ўқувчилари математика фанидан ягона давлат имтиҳонини топшираётган бўлган.
“Жасад йўлакда мато остида ётарди”, дейилади хабарда.
Чуваш Республикаси Тергов қўмитаси айни ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Қайд этилишича, ўтган йили ҳам ягона давлат имтиҳони арафасида Чебосаридан 11-синф битирувчи қизнинг жасади топилган.
LiveБарчаси