Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганларнинг айрим ҳуқуқлари чекланмоқда

Жамият

image

Эндиликда, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига тааллуқлилиги белгиланмоқда. Буни кўзда тутувчи қонун 3-4 февраль кунлари Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида кўриб чиқилди. 

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилди. 
 
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда.

Жумладан, 224-модда – чегара зонасига, шунингдек, фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш, шунингдек, 2241-модданинг биринчи қисми билан – Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кирганлиги учун жарималар миқдори қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, қуйидаги шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи чекланмоқда:

•    чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс тайинланган маъмурий жаримани тўламаган тақдирда 1 йил муддатга, шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этса ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун тайинланган маъмурий жаримани тўламаган тақдирда 3 йил муддатга чекланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

чегара

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг