Давлат Бобонов IJF рейтинги етакчисига айланди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра 90 кг вазн тоифасида Олимпиада бронза медалини қўлга киритган Давлат Бобонов биринчи ўринда қайд этилди.

Жорий йил Бобонов учун муваффақиятли ўтди. Жаҳон чемпионатининг кумуш, Олимпия ўйинларининг бронза медали уни ўз тоифасининг етакчисига айланиши учун замин яратди. Бунга қадар икки карра Жаҳон чемпиони Ришод Собиров 2012 йилги Лондон Олимпиадасидан аввал 60 кг вазн тоифасида биринчи ўриндан жой олган эди.
 
Шунингдек, Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев энг кучли 10 нафар дзюдочи қаторига киритилган.

60 кг:
1. Яго Абуладзе (Россия) – 4841 очко
20. Камрон Нуруллаев – 1928 очко

66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5603 очко
6. Сардор Нуруллаев – 3569 очко

73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5175 очко
13. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2879 очко

81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6692 очко
4. Шарофиддин Болтабоев – 4436

90 кг:
1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 6004 очко
35. Шермуҳаммад Жандреев – 1140 очко

100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5524 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3015 очко

+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 5900 очко
22. Алишер Юсупов – 1833 очко
26. Бекмурод Олтибоев – 1487 очко


52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко
11. Диёра Келдиёрова – 3202 очко

70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5810 очко
11. Гулноза Матниязова – 3027 очко

Маълумот учун, жорий йил Боку (5-7 ноябрь) ва Абу-Даби (26-28 ноябрь) шаҳрида “Катта дубулға” турнирлfри бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Давлат Бобонов Шарофиддин Болтабоев Сардор Нуруллаев IJF

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг