Айрим ўқитувчиларга аттестациясиз малака тоифаси берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори  билан юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш мақсадида бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:

Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

•    туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
•    вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими); 
•    халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, эндиликда ОТМлар рейтингини аниқлашда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича фаолият ҳам мезон сифатида ҳисобга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи малака тоифаси

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг