Давлат активларини бошқариш агентлигига янги директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори тайинланди.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрелда имзолаган қарорига мувофиқ, Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимини эгаллаган. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Аҳадбек Ҳайдаров бунгача молия вазирининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаб, ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у “Микрокредитбанк” АTБ бошқарув раиси бўлиб ишлаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тайинлов

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг