Давактив агентлиги “Малика” савдо комплекси ва “Чорвоқ”ни сотиш юзасидан маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентинингт “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ давлат мулки бўлган “Чорвоқ” ва “Белдирсой” каби дам олиш масканлари, “Малика” савдо комплекси сотилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат активларини бошқариш агентлиги юқорида саналган мулклар ҳамда “Пойтахт” бизнес мажмуасининг қай тартибда хусусий тадбиркорларга сотилиши юзасидан маълумот берди.

Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа молия институтлари томонидан йирик корхоналарни стратегик инвесторларни жалб қилган, ишончли маслаҳатчиларни ёллаган ҳолда сотиш тавсия этилган.

Шундан келиб чиқиб, йирик активларни сотиш жараёнларига илғор хорижий тажрибани қўллаш амалиёти бошланди.

Агентлик Матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг таъкидлашича, “Чорвоқ” ва “Белдирсой” каби дам олиш масканлари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, “Малика” савдо комплекси халқаро тан олинган баҳолаш компаниялари томонидан баҳоланган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш йўли билан савдоларнинг барча қадамларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритган ҳолда сотилади.

Бир қатор корхоналарни хусусийлаштириш бўйича савдолар профессионал ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

хусусийлаштириш

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг