Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуришни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 26 ноябрдаги йиғилишида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотнинг қурилиш ости майдонини кенгайтиришни тақиқлаш назарда тутилмоқда. Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан “ботаника боғлари” муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти. “Ботаника боғлари” ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш тақиқланмоқда.

Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, айни чоғда заруратига алоҳида эътибор қаратиб, лойиҳада назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирган. Қонун лойиҳаси юзасидан кўтарилган айрим саволлар юзасидан ташаббускор депутатлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Адолат” партияси истироҳат боғларини хусусийлаштиришни тақиқлашни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

хусусийлаштириш сайилгоҳ ва хиёбонлар Истироҳат боғлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг