ДХХнинг собиқ биноси ва “Малика” савдо мажмуаси сотилади
Жамият
−
28 Октябрь 2020
11883Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуаси, Давлат хавфсизлик хизматининг соиқ марказий биноси ва яна ўнлаб давлат мулклари хусусий секторга сотилади. Бу ҳақ Ўзбекистон Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.
Пойтахтнинг марказида Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотиладиган давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилган. Умумий майдони 20219 кв. м. бўлган ушбу объект эндиликда давлат активларини бошқариш агентлиги (давлат активи) балансига ўтган.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Сижжак” (53,8 минг кв. м.), “Билдирсой” (461 минг кв. м.), “Чорвоқ” (761 минг кв. м.) ва “Бургалик” (2556 кв. м.) дам олиш масканлари ҳам хусусийлаштирилади. Дастлабки учта объект мавжуд бўлган барча мулкни баҳолаган ҳолда мулкий комплекс сифатида сотувга қўйилади.
Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.
Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси (Малика) сотувга қўйилади. 41,3 минг кв. м. майдонга эга бўлган ушбу объект пойтахт ҳокимияти балансида ҳисобланади.
LiveБарчаси