Мактабларда дарс соатлари 45 дақиқадан 30 дақиқага қисқариши мумкин

Жамият

image

Мактабларда дарслар 45 дақиқадан эмас, 30 дақиқадан ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

Алматовнинг сўзларига кўра, болаларнинг вирус тарқатувчи бўлмаслигига алоҳида эътибор берилади.

“Коронавирус болаларда анча енгил ўтади. Аксарият ҳолатларда белгисиз бўлиши ҳам мумкин. Лекин мактабларда болалар касаллик тарқатувчи бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Бунинг олдини олиш учун ўқув йилини бошлаш бўйича меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилди. Унга кўра, ўқув йилини бошлашдан олдин мактабларнинг тайёргарлик жараёни ўрганилади. Ҳар бир синфхонани шамоллатиш имконияти яратилади. Бино олди ва синфхоналарда антисептик дезинфекция воситалари ўрнатилади. Ўқитувчилар, мактаб ходимлари махсус тайёргарликдан ўтказилади. Ўқувчилар мактабда тиббий ниқобда бўлиши шарт”, деди Баҳром Алматов.

Дарслар давомийлигини 30 дақиқага ўтказишни тавсия қиляпмиз. Бундан ташқари, мактабларда ўқув вақти 8:00 дан 15:00 гача давом этиши, бир синф ўқувчилари бошқаси билан мулоқот қилмаслиги, аралашиб кетмаслигига эътибор қаратиш керак бўлади.

Мактабда оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин эмас. Ошхоналар ишлашига йўл қўйилмайди. Бино ҳудудига бегоналар кириши тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб дарс

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг