Дариға Назарбоеванинг бетоблиги хабар қилинди
Олам
−
12 Январь 2022
12629Аввалроқ, Қозоғистон журналистлари Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоевани қидираётгани ҳақида хабар берган эдик. У парламент ялпи мажлисида иштирок этмаяпти.
Кеча, 11 январь куни иш бошлаган навбатдаги ялпи мажлисда депутат Дариға Назарбоева кўриниш бермаган.
Қуйи палатадан маълум қилишларича, Дариға Назарбоева бетоблиги сабаб парламент ялпи мажлисида иштирок этмаяпти.
“У касаллик таътилида”, дейди қуйи палата вакили.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда жорий йилнинг илк кунларидан бошланган намойишлардан сўнг, мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини Президент Тўқаевга топширди. Қозоғистонда вазият ўнгланмагунча Назарбоев ҳақида ОАВ миқ этмади. Ҳатто, унинг оила аъзолари билан мамлакатни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 8 январга келиб, Элбошининг Матбуот котиби Айдос Укибай Назарбоевнинг пойтахт Нур-Султонда эканини маълум қилди. Бу орада эса Элбошининг Олмаотадаги собиқ саройи кули кўкка совурилди. Ҳайкалларини қўпориб ташланди.
Неча кундирки Дариға Назарбоева ҳам оммага кўриниш бермай келяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
LiveБарчаси