Дана Уайт Конорнинг рақиби ким бўлишини айтди
Спорт
−
21 Октябрь 2019
4919UFC президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
“Менимча, у келаси йили қайтади. Унинг рақиби? ноябрда Диас - Масвидал жанги бўлиб ўтади, ўша баҳс ғолиби катта эҳтимол билан Конорга қарши тўқнаш келади. Шунингдек, Конорга қарши Дональд Серроне ёки Жастин Гетжи ҳам жанг қилиши мумкин”, деди Дана Уайт.
Маълумот учун, Конор Макгрегор 1988 йилда Ирландия пойтахти Дублинда туғилган. У сўнгги бор 2018 йилнинг 6 октябрида жанг қилиб, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовга имкониятни бой бериб қўйганди.
LiveБарчаси