Дам олиш кунлари Ерни 5 балли магнит бўронлари қоплайди
Бу қизиқ
−
10 Август 2024 3964 1 дақиқа
10-11 август кунлари Ерда юқори балли магнит бўронлари кузатилади. Бу ҳақда “Метеонова” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 10 август куни геотаъсирнинг энг чўққига чиққан нуқтаси соат 05:00 дан 17:00 гача давом этади ва 11 августда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади. Кечқурун соат 17:00 дан кейин қуёш фаоллиги 3 баллгача пасаяди.

Маълумот учун, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш кўрсаткичли шкала бўйича ўлчанади, энг юқориси G5 – “жуда кучли" ва G1 "заиф" ҳисобланади.
Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилади. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади