Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
11 Июль 4769 1 дақиқа
Ўзгидромет 12-13 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 12-13 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида 11 июль куни кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни 32-35 даражадан, жанубда 36-39 даражадан кўтарилмайди. Энг салқин ҳудуд Фарғона водийси бўлиб, бунда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва кўпчилик вилоятларда кундузги ҳарорат 35-38 даражани ташкил этади. Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.
Республиканинг айрим жойларида 11-13 июль кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат асосан кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 11 июлда 33-35 даража, 12-13 июлда 35-38 даража бўлади.