Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
20 Октябрь 2023
12335Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқ, кундузи эса 18-23 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 24-27 даража иссиқ бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятида чўл ҳудудининг баъзи қисмида ёмғир ёғади, ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.
Эртага, 21 октябрь куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида, баъзи жойларда жадаллиги бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
22 октябрь, якшанба куни эса Республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилди.
Пойтахтда 20-22 октябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 21 октябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 10-13 даража илиқ, кундуз кунлари 20-23 даража иссиқ бўлади.
LiveБарчаси