Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага, 4 март куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, 4 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 5 март куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кундузги ҳаво ҳарорати 21-24 даража илиқ, ёмғир пайтида 18-20 даража илиқ атрофида бўлади.

3-5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. 5 мартда Навоий ва Жиззах вилоятларида шамол тезлиги 22-25 м/с гача ортиши мумкин.

Тошкентда бугун ва эртага, 3-4 март кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 5 март куни бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг