Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет 21-22 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 21-22 декабрда кечалари 5-10 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 2 даража совуқ – 3 дарада илиқ атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳам ушбу кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 5-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво яхмалак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг