Дам олиш кунлари ҳаво салқинлайди
Бу қизиқ
−
11:43 656 1 дақиқа
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундуз кунлари 25-30 даражани ташкил этади, баъзи жойларда 32 даражагача, жанубда 35 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун, 11 сентябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кузатилади. Фақат Оролбўйи ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 32-35 даража, республика шимоли-ғарбида 23-28 даража атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жорий йилнинг 11-12 сентябрида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11-12 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 16-18 даража, кундузи шанба куни 28-30 даража, 13 сентябрь куни 30-32 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Live
Барчаси